"KUCH BIRLIKDA" bolalar seriali - 15 qism

Download information and video details for "KUCH BIRLIKDA" bolalar seriali - 15 qism
Uploader:
KINOPROMPublished at:
2/27/2015Views:
1.3KDescription:
"Куч бирликда" болалар учун биринчи миллий фантастик телесериали эфирга берила бошланди. Режиссер Андрей Африн, сценарий муаллифлари Марина Храмова ва Феруза Тўрахўжаева, муҳаррир-таржимон Назиҳа Камолова. Фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти "Соғлом бола йили" деб эълон қилган йилда яратилди. Ушбу телесериал Кинопром кинокомпанияси томонидан БМТнинг ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси буюртмасига кўра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги кўмагида тайёрланди. Еттита бош қаҳрамондан иборат жамоа телесериалнинг ўн бешта серияси давомида Бутунжаҳон Компьютер онги томонидан зиммасига топширилган вазифаларни бажаради. Топшириқлар турли вазиятлар ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача тарбия, гендер тенг ҳуқуқлилик мавзулари, шунингдек бугунги куннинг қатор долзарб масалалари бутунлай ўзгача, янгича услубда ёритилган. Телесериалнинг устидаги ишлар, мамлакатимизда фокус-гуруҳлар олиб борган муҳокамалар ва таҳлиллари бир йил давом этди. Натижада мақсадли аудитория талаб-истакларига тўла жавоб берадиган концепция ишлаб чиқилди. Телесериалда 3 ёшдан 76 ёшгача бўлган 150дан ортиқ актерлар иштирок этди. Съёмкаларда Муҳаббат Абдуллаева, Доно Бобохонова, Марям Ихтиёрова, Рустам Каримов, Хосият Ҳусанова, Феруза Бобоёрова, Ёдгора Зиямуҳамедова, Раъно Шомирзаева, Анвар Кенжаев, Турғун Бекназаров, Муҳаммаджон Хўжаев ва бошқа тангиқли актерлар қатнашди. Сериалнинг яратилишида Халқ таълими Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бош бошқармаси, республика эстрада-цирк коллежи, "Олтин мерос" жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ва бошқалар катта ёрдам беришди.






